«Салар» канали бўйида ва Тошкентдаги сув тозалаш иншооти яқинида жойлашган баъзи ишлаб чиқариш объектлари ва қорамол кушхоналари Олмалиқ ва Оҳангарондаги махсус саноат зоналарига кўчирилади.
Тошкентда оқова сувларни тозалаш иншоотларига техник сувларни оқизиш ҳолати бўйича корхона ва ташкилотларнинг 22 нафар масъулига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. Аввалроқ, айни шу сабаб Сергели туманида бадбўй ҳид таралаётгани ҳақида ёзган эдик. Бир қатор корхоналарнинг давлат экологик экспертизаси амал қилиш муддатини олдиндан тўхтатиш ва шаҳар канализация тармоғидан узиш мақсадида судга даъво аризаси киритилди.
Ҳукумат қарори лойиҳаси билан Сергели туманида ёқимсиз ҳид тарқалишига сабабчи бўлган корхоналарнинг локал тозалаш иншоотларида реконструкция қилиш ҳамда бешта чарм саноат корхонасини Тошкентдан ташқарига кўчириш режалаштирилмоқда. Аввалроқ, туманнинг Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқова сувлар ва чиқиндилар оқизилаётгани хабар қилинган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг